“Амиран” фильмининг премьера куни маълум бўлди

Сана: 14.05.2018 3254

“Амиран” фильмининг премьера куни маълум бўлди

Режиссёр ва актёр Азамат Аҳроров янги “Амиран” номли фильм устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ушбу картинанинг ниҳоят омма эътиборига намойиш этиладиган санаси аниқ бўлди. 9-июндан бошлаб юртимиз кинотеатрларида “Амиран” фильмини томоша қилиш имконига эгасиз.

Бу картина ҳам Азамат Аҳроровнинг бошқа фильмлари каби барчани диққатини тортишига шубҳамиз йўқ. Кино асар мелодрамма жанрида бўлиб, у  севги-муҳаббат ва унинг куч-қудрати ҳақида ҳикоя қилади. Картина  бош қаҳрамон исми билан номланган. Фильм ижодкорларига тўҳталадиган бўлсак, режиссёр ва сценарий муаллифи Азамат Аҳроров. Бош ролда режиссёр билан бирга, Саида Раметова,  Матёқуб Матчанов, Суғдиёна Азимова, Анвар Азимов ва янги чеҳралардан Нигина бу фильмда қизиқарли образларни яратишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol