Анвар Собировнинг яна қандай иқтидори бор?

Сана: 18.01.2014 7529

Таниқли хонанда Анвар Собиров Жасур Жавҳарназаров мусиқасидан фойдаланган ҳолда “Бу кеча” деб номланган қўшиқ яратди. Қўшиқни тинглаб, кечанинг завқи, сеҳрию гўзаллиги ана шу таронага жо бўлганини ҳис этишингиз мумкин. 

Ана шундай сеҳрларни таратиб, ўзи ҳам ижод билан сеҳрланган хонанда яна янгиликлар яратишга киришиб кетди. Улардан бири “Соғлом бола йили”га бағишлаб айтилган “Соғлом бола” номли тарона. Шоира Мунавваранинг шеъри асосида ижро этилаётган қўшиқ яқин кунларда дунё юзини кўради деган умиддамиз. Ижодкор Наврўз байрамига ҳам тайёргарликни бошлаб юборган, яъни яқиндагина Малика Эгамбердиева билан биргаликда “Сумалагим” номли қўшиқни ижро этди. Байрам учун ажойиб туҳфа!

Анвар Собировнинг қўшиқ куйлаб, фильмларда роль ижро этишдан ташқари яна қандай иқтидори бор? Эҳтимол, уй қуриш, дарахт ўтказиш, тадбиркорлик каби иқтидори бор деб ўйларсиз. Бўлиши мумкин, аммо биз яна биридан огоҳ бўлдик. Хонанда кечалари ой нурига маҳлиё бўлиб, шеър ҳам ёзиб турар экан. Қўшиқлар матнининг 60% Анвар Собиров қаламига мансуб. Масалан, хонанда янги “Бу кеча” номли таронанинг матнини оқшом пайти илҳомланиб яратган. Албатта илҳом парилари ижодкор қалбига тез-тез ташриф буюриб, шодлик улашишда кўмак беради деган умиддамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol