“Севара” лар учун муҳаббат изҳори “Азия” гуруҳидан
Ижодини бошлаганига етти йилдан ортиқ вақт бўлган “Азия” гуруҳи профессионал созандалардан ташкил топгани кўпчиликка маълум. Фақатгина ўзбек тилида эмас, балки чет тиллардаги қўшиқларни ҳам бемалол жонли ижрода куйлай оладиган бу ижодкорлар ўзларининг янги тароналари учун видеоклип суратга олдириб, сайтимиз орқали уни ўз мухлисларига туҳфа этишмоқда.
“Севара” деб номланган янги қўшиқнинг мусиқаси ва сўзи Шарифхон Ваҳобовга тегишли бўлиб, аранжировка устаси Марат Максуди. Романтик кайфиятда яратилган мазкур таронанинг ўз тарихи бўлиб, уни “Азия” гуруҳига бир йигит, ўз муҳаббатини суйган ёрига изҳор этиш ниятида эканлигини ва унга атаб қўшиқ тайёрлашларини илтимос қилади. Гуруҳ йигитлари ўз дўстларининг илтимосини инобатга олиб Севара исмли қизга атаб мазкур қўшиқни ижро этишди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеомаҳсулот сюжет ва трек йўналишида яратилган бўлиб клипмейкер Жасур Шаметов томонидан тасвирга олган. Марҳамат томоша қилинг.