ШУҲРАТ ҚАЮМОВ ШИФОХОНАДА... НЕГА?

Сана: 13.01.2015 4387 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, халқона оҳанглар ижрочиси хонанда ва олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов шифохонада даволанмоқда. “Аслида бундан бир неча ой илгари соғлигидан шикоят қилиб юрганди” дейди хонанданинг ижодий гуруҳ вакилларидан бири. Саломатлигининг тез тикланмаслиги оқибатида ўтган йилнинг ўрталарида “Қирқ мумтоз тарона” номли мумтоз қўшиқлардан таркиб топган янги мусиқий альбомнинг ёзиб тугатилиши ҳам якунланмай қолганди.

 2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган жонли ижродаги концерт кунлари ҳам хонанданинг саломатлигидаги салбий ўзгаришлар бир неча марта панд берди. Концертнинг сўнгги кунида ҳам бу вазият такрорланганди ва хонанда концертни муддатидан илгари тугатишига бир баҳя қолганди. Аммо “Йиқилсам саҳнада йиқиламан, унгача концертни тўхтатмайман” дея фидойилик билан концерт дастурини якунлаб олишга улгурди, гарчи буни томошабинлар сезишмаган бўлса ҳам.

Хабарингиз бор 2013 йилда ҳам Шуҳрат Қаюмов оғир хасталик туфайли Москва шаҳрида узоқ муддатли даволаниш курсини ўтаб қайтганди. Аммо ҳозирги кунда хонандани қандай хасталик безовта қилаётгани ошкор этилмаяпти. Энг муҳими айни дамда санъаткоримизнинг аҳволи оғир эмас, юртимиздаги шифомасканларидан бирида даволанмоқда. Севимли ижодкоримизга шифо тилаб, ваъда қилинганидек тез кунда  хонанданинг 2014 йилда ёзиб тугатилган ва шогирдларидан бири билан куйлаган янги дуэт қўшиғини "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали премьера бўлиши кутиб қоламиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol