Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

Сана: 20.03.2016 5145 қайноқ

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

Маълумки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов, 22-23- март кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Айни дамда мазкур концертга тайёргарлик ишлари авжида. Хонанда концертининг кўнгилдагидек ўтиши ниятида бор кучини сарфлаб ҳаракат қилмоқда.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

-Одатда декабрь ойида концерт берар эдингиз, бу йил эса баҳорда?

Ҳар йили қиш фаслининг бошларида, декабрь ойида концерт берардик. Ўтган йили ҳам декабрь ойида бўлиб ўтган концерт дастуримизда, жуда кўп мухлисларимиз, айниқса онахонлар отахонлар томонидан жуда кўп илтимослар бўлдики, “Болам сал ҳаво  иссиқроқ пайтда концерт қилмасангиз, совуқ қотиб  қолдик” дея мурожаат қилишди. Шу сабабли биз бу йилги концерт дастуримизни баҳор фаслига кўчирдик.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

- Эшитишимизча бу йилги концерт дастурингизда кутилмаган ва шов-шувли дуэт тарона яратилаётган экан. Анча йиллардан буён дуэт куйламаган эдингиз?

-Ҳар битта санъаткорни ўзини тинглайдиган қўшиқларидан ташқари, севиб тинглайдиган санъаткори, қўшиқлари бўлади. Жуда кўп ашулаларни мириқиб тинглайман. Айниқса мумтоз қўшиқларни. Қолаверса, айрим замонавий хонандаларимизнинг ҳам тароналарини тинглаб бораман. Мисол учун Ботир Қодиров, Умида Мирҳамидоваларнинг қўшиқларини севиб эшитаман. Анчадан бери Умида Мирҳамидованинг “Оқ атиргуллар” таронасига жавоб қўшиқ айтиш истагида эдим. Бу концертда эса мана шу ҳавасни, кўнгилга тугиб қўйган истакни томошабинларга тақдим этамиз.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

-Концертингиз жонли ижрода, бугунги кунда деярли барча санъатклрлар фонограммада концерт бераётган бир пайтда, наҳотки сиз ҳам бирор марта бўлса  фонограммадан фойдаланиш ҳақида ўйлаб кўрмаган бўлсангиз?

-Бу йилги концертимизда жуда кўп таклифлар бўлди. Саломатлигим сабабли, қаттиқ шамоллаганим боис, фонограммадан фойдаланинг дейишди. Ўйлаб қарасам, фонограммадан енгил нарса йўқ экан. Репитиция ҳам қилмайсиз. Қўшиқ сўзларини ҳам ёдламайсиз. Созандалар ҳам ишлаши шарт эмас. Ўша куни чалишни билган-билмаган созандани олиб келиб қўйсангиз, сиз икки соат саҳнанинг уёғидан бу ёғига лабингизни қимирлатиб ўтиб қайтасиз, бўлди. Ҳеч қанақа қийинчилик йўқ. Лекин, мен жонли ижрода концерт беришга аҳд қилдим. Бунда кўп ишлаш талаб этиларди. Шифохонада ётганимда ҳам шифокорлардан илтимос қилиб, бир кун яширин, бир кун ошкора 1-2 соатга репитицияга  қатнашиб, созандаларга йўл йўриқ бериб, касал овозда  бўлса ҳам ҳиргойи қилишга мажбур бўлдим. Чунки, ишламасам бўлмасди. Шунақа кунлар бўлдики, баланд иситма билан ҳам репитицияларга қатнашдим. Бу йилги концертга тайёрганлик жараёни анча машаққатли бўлди. Ўйлайманки, бу машаққатларимизни роҳатини концертимизда кўрамиз деб умид қиламан.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

-Ҳозир ҳам соғлиғингиз яхши эмас. Концерт дастурингиз кўнгилдагидек ўтишига бу тўсқинлик қилмайдими?

-Ҳозир ҳам соғлиғим 100 фоиз яхши деб айта олмайман. Барибир қаттиқ шамоллашни асоратлари бор. Чунки оддий шамоллашни ўтказиб юборганман. Халқимизга ҳам маълумки,  ўтиб кетган шамоллашни даволаш бироз оғирроқ кечади ва узоқ давом этади. Менга  сурункали бронхит ҳамда пневмония ташхиси қўйилди. Бу касалликлар  10-15 кунда даволанадиган касаллик эмас. Шунга қарамай, шифокорлар имкон даражасида оёққа туришга ёрдам беришди. Бугунги кунда умумий аҳволим қониқарли ҳолатда. Концерт дастуримни яхши ўтказиб олишимга умид қиламан. Бугун ҳамма ҳаммаси умидга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

-Концертда нечта янги тарона бўлади?

-Концертда 22 та қўшиқ ижро этилади. Улардан 4-5 таси репертуаримда бўлган ва мухлисларга манзур келган қўшиқлар бўлади. Шунингдек, лирик, замонавий, классик ва эстрада йўналишидаги қўшиқларим жой олган. Бундан ташқари 15 га яқин янги тароналаримни тақдим этаман.

Концертга келадиган мухлислар, айниқса журналистлар, ОАВ вакилларидан илтимос қилган бўлардимки, одатда концертдан кейин айрим камчиликларни ёзишганда саҳна безаклари, кийимларимга эътибор беришади. Мен олдиндан айтиб келганман ва яна айтаманки, концертимда кийимга ёки саҳна безакларига эътиборни  нафақат иккинчи балки учинчи ўринга қўяман. Бу нечоғли тўғри ёки нотўғри эканини томошабинларни ўзи хал қилади. Шу пайтгача мен эътибор бермаган нарсаларга мухлисларим ҳам эътибор бермаган. Чунки мени концертимда энг биринчи маънавият ва маърифат туради. Қўшиқларимни мазмуни ва қўшиқларимдан келиб чиққан хулоса яъни устозларим айтганидек, гапинг бўлмаса саҳнага чиқмагин дейишганидек, ҳар битта қўшиқда гапим борлигини томошабинга тушинтириб беришга ҳаракат қиламан. Шунингдек концертимнинг тарбиявий аҳамиятига, маънавий савиясига кўпроқ эътибор бераман. Бошқалар ҳам концертнинг шу томонига эътибор беришларини истаган бўлардим.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

Демак, бу йили кутилаётган концерт дастури ўзгача ўтиши табиий. Шунча ҳаракат, меҳнат, уйқусиз тунларнинг натижасини албатта концертда кўришингиз мумкин бўлади. Ҳозирча кутамиз. Концертдан батафсил маълумотни эса сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин бўлади. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг.

Шуҳрат Қаюмов: Гапинг бўлмаса, саҳнага чиқма!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol