Шуҳрат Умардан “Етолмадим” тарона ва клипини қарши олинг

Сана: 03.06.2016 7772 қайноқ

Шуҳрат Умардан “Етолмадим” тарона ва клипини  қарши олинг

Аввал хабар берганимиз хонанда Шуҳрат Умар “Етолмадим” номли тарона ва унинг клипи устида иш олиб бораётган эди. Видеоклипнинг суратга олиш жараёнидан репортажни ҳам тақдим қилганмиз. Энди хонанда ва унинг ижодий жамоасининг қилган меҳнатлари натижасига баҳо бериш фурсати етди. Шуҳрат Умар бугун янги таронасини клипи билан бирга мухлислари эътиборига ҳавола қилди.

Шуҳрат Умардан “Етолмадим” тарона ва клипини  қарши олинг

Мазкур клип Муҳаммадали Искандаров режиссёрлигида тасвирга туширилган. Сценарий муаллифи ва ғояси ҳам клипмейкерга тегишли. Бош ролларда Шуҳрат Умар, Умид Искандаров, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Сардор Раҳимхон Муниса Ризаева, “Божалар” гуруҳи, Наримон Султонхўжаев ва бошқаларни кўришингиз мумкин. Рақсларни “Backstreet” гуруҳи ижро этган.

Шуҳрат Умардан “Етолмадим” тарона ва клипини  қарши олинг

Тарона муаллифларига тўхталадаиган бўлсак, сўзи Шаҳноз ва Шаҳбозга тегишли. Мусиқасини Шуҳрат Умарнинг ўзи басталаган. Аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев ишлаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol