Мадина Мумтоздан тез кунда клип премьераси

Сана: 12.01.2015 4583

Аёл санъаткорлар орасида оила ва фарзанд тарбияси билан бир қаторда ижодини ҳам маромига етказиб олиб бораётганлар кўпчиликни ташкил этади. Бир неча вазифани ўз ўрнида бажариш анчайин мушкул бўлса-да, санъат вакилалари бу борада ҳавас қилса арзигудек уддасидан чиқишмоқда.

Мадина Мумтозни ҳам ана шундай санъатга иштиёқи баланд, оила ва ижодни баробар олиб бораётган хонанда ва актриса сифатида мисол қилишимиз мумкин. Ўтган йили яккахон концерт дастурини мухлисларига тақдим этган хонанда айни кунларда иккита янги тарона устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда унинг ўзи билан боғланганмизда маълум қилди. Янги қўшиқларнинг бири хоразмча бўлиб, Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси асосида яратилган.

Кейинги тарона эса “Эй ёр” дея номланиб матни Раъно Яарашева қаламига мансуб, мусиқасини Абдуҳошим Исмоилов басталаган. Аранжировкани эса Муродилла Ҳакимов амалга оширган. Қолаверса, хонанда ижодидан яна бир янгилик, унинг “Ота” деб номланган  қўшиғи учун тез кунларда видеоклип тасвирга олинади. Суратга олиниш жараёнлари бошланиши билан сайтимиз орқали махсус фоторепортаж тақдим этамиз. Кузатиб боринг ва ўтказиб юборманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol