Шаҳзода хит таронасини қайта куйлади

Сана: 31.12.2014 5543 қайноқ

Эстрадамизнинг мафтункор ва самимий вакиласи Шаҳзода Dj Piligrim билан биргаликда янги сюрприз тайёрлашгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ана шу туҳфа нима эканлигини ошкор этиш фурсати етди. 

Аввалига Instagram ижтимоий тармоғида ижодкорларнинг биргаликда туўган суратари чоп этилиб, "Янги йилга кутилмаган сюрприз" маъносини англатувчи изоҳ билдирилгани. Кўплаб мухлислар фотосурат остига ўз фикрларини қолдиришганди. 

Шаҳзода хит таронасини қайта куйлади

Гап шундаки, Шаҳзода бундан бир неча йиллар аввал яратилган "Лайли ва Мажнун" хит таронасини қайта куйлади. Бу сафар қўшиқ янгича йўналишда ва байрамона руҳда тайёрланган. Бу борада хонанага Dj Piligrim ҳамроҳлик қилиб, қўшиқ биргаликда қайта куйланди.

 

Шаҳзода хит таронасини қайта куйлади

Янгича тарзда янграган қўшиқ бугун, яъни Янги йил кириб келиши арафасида "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали мухлисларга тақдим этилди. ФМ 101.00 тўлқинида бугунги байрамона эфир учун бу тарона яна бир туҳфа бўлди. Янгича тарзда куйланган "Лайли ва Мажнун" таронаси нафақат тингловчиларнинг, балки радиобошловчиларнинг ҳам аъло баҳосига эриша олди. Сиз ҳам бу қўшиқни тинглашингиз, шунингдек, бугун My5 телеканалининг байрамона эфирида таронанинг видеоталқинидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol