Шуҳрат Закировдан янги композиция
Бир неча танловлар ғолиби, таниқли композитор Шуҳрат Закировдан янги композиция ва унга тасвирга олинган видеоклипни қарши олинг. Дилга ҳуш ёқувчи, романтик кайфиятдаги бир неча тароналари ва уларга ишланган видеомаҳсулотлари орқали мусиқа иҳлосмандларининг қалбини забт этган бу ижодкор ўзининг ижод маҳсулини бугун сайтимиз орқали сиз азизларга армуғон этмоқда.
Янги йилга муносиб туҳфа тариқасида тақдим этилган композиция “Вальс” деб номланган бўлиб, симфоник оркестрга ўзбек миллий чолғу асбобларидан бўлмиш қонун жўр бўлган. “Вальс” классик мусиқа ва миллий оҳанглар ҳамоҳанглигида яратилган. Бастакорнинг айтишича, мусиқани яратишда бу икки йўналишни уйғунлаштиришдан кўзланган мақсад, ижодига янгилик киритиш ва кейинги яратилажак тароналарда ҳам бу синтезни амалга ошириш ниятида экан.
Байрамона кайфият улашувчи бу тарона учун режиссёр Дилмурод Турдибоев томонидан видеоклип суратга олинди. Унда ўн жуфт раққос ва раққосалар иштрок этишган. Эртакнамо кўринишни акс эттирган видеоклипни томоша қилиб, сиз ҳам ҳаёлот оламига саёҳат қилинг.