Каниза волидасига бағишланган қўшиқни премьера қилди
Ўз йўналиши ва мухлисларига эга бўлган хонанда Канизанинг янги қўшиғи юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Нафақат ўз волидасига, балки барча онажон-у бувижонларга бағишланган бу композиция “Ойижон” деб номланган. Каниза бу мусиқий асарни оммага тақдим этар экан, қўшиқ ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
“Она ёки ота ҳақида қўшиқ яратишганда, нимагадир ғамгин, одамни йиғлатадиган қилиб ёзишади. Мен учун эса ота-онам борлиги бу катта бахт. Шунинг учун мен ҳамкасбларимдан фарқли ўлароқ, онажонимга бағишлаб, кайфият кўтарадиган қўшиқ ёздим. Композицияни сўзи Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкасини устида эса Ботир Алиев иш олиб бордилар. Таронам албатта мухлисларга ёқади деб ўйлайман ва бахтимизга ота-оналаримиз соғ-омон бўлишсин дейман” – дейди хонанда сайтимизга берган маълумотига қўшимча қилиб.