Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

Сана: 23.12.2014 9955 қайноқ

Юртимиз кинотеатрларида минглаб фильмлар премьера қилиниб мухлислар эътиборига тушмоқда ва ўз томошабинини топмоқда. 26 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройида навбатдаги “SENTRAL RENT” студияси томонидан драма жанрида суратга олинган “Юрагим сеники” номли бадиий фильм намойиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур фильмнинг бош мавзуси муқаддас оила бўлиб, мазкур оиланинг аъзоси  Файзбек ва Гулнор турмуш қуришганига тўрт йил бўлган. Афсуски,  бир йилдан буён уларнинг оиласида келишмовчилик ҳукм суради. Сабаби бир йил муқаддам уларнинг ўғиллари  Самандар бахтсиз воқеа туфайли оламдан ўтган. Файзбек бу воқеада Гулнорни айблайди ва унинг асосий мақсади тезроқ ажраш бўлади. Бунга иккинчи сабаб  бир йилдан буён Файзбек Дилбар деган қизни севиб қолишидир.

 

 

Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Гулдек оила тушунмовчиликлар, бахтсизликлар оқибатида бузила бошлайди. Бир томондан ҳаётининг мазмуни фарзандидан айрилган, иккинчи томондан эса оиласи бузилган, ҳар дақиқасини хиссий қийноқлар гирдобида ўтказаётган аёлнинг бир кунмас бир кун сабр косаси тўлиб ўз кучини кўрсатиши аниқ эди. Воқеалар ривожи қандай якун топади... Буни фильм премьерасидан сўнг билиб оламиз.

Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 “Юрагим сеники” номли бадиий фильмнинг сценарий муаллифи: Аҳрор Зуфаров, постановкачи режиссёр: Азамат Аҳроров, постановкачи оператор: Баҳром Бердиев, бастакор: Убайдулла Каримов. Бош ролларда: Азамат Аҳроров, Шаҳло Темирова, Шаҳзода Муҳаммедова, Асқар Ҳикматов, Луиза  Расулова, Темур  Исрофиловлар. 

Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 Тез кунда "Юрагим сеники" бадиий фильм премьераси

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol