Сарвар ва Комилнинг яккахон концерти кунлари маълум бўлди

Сана: 27.02.2018 4379

Сарвар ва Комилнинг яккахон концерти кунлари маълум бўлди

Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил тинимсиз ижод билан банд. Мухлислари учун кеча-ю кундуз янги лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда. Янги қўшиқлар, клиплар, гастрол концерт сафарлари шулар  жумласидандир. Маълумки, улар янги "Чунки, бу биз" трилогияси устида иш бошлашган. Яқин кунларда бу трилогиянинг биринчи қисми - "Эсламадинг" таронаси учун яратилган видеоклип омма эътиборига намойиш қилинади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улар мазкур трилогия номи билан яна бир катта лойиҳага қўл урдилар: Сарвар ва Комил 1, 2 май кунлари "Истиқлол" санъат саройида навбатдаги "Чунки бу биз" деб номланган яккахон концерт дастурларини намойиш қилишади. Дастур албатта жонли ижрода бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol