Мустафо “Яхшимисан айт” дея кимга мурожаат қилмоқда...

Сана: 05.12.2014 3864 қайноқ

Ўзига хос ижоди билан эстрада оламида кўзга кўринган хонанда Мустафо янги қўшиқ ва унга яратилаётган видеоклип устида ишлаётгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилгандик.

Узоқ вақт давом этган суратга олиш ва монтаж ишлари якунланиб, мана бугун хонанда азиз мухлислари учун кутилган совғасини тақдим этди. “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида меҳмон бўлган хонанда янги “Яхшимисан айт” қўшиғи ва мазкур тарона учун видеоклип тасвирга олаётган ҳамкорлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Студияга қўнғироқ қилган мухлисларининг илиқ фикрларидан қувонган Мустафо уларнинг эътиборидан ҳурсанд эканини яширмади.

Айтганча, “Яхшимисан айт” таронасининг сўзлари Нодир Азимов қаламига мансуб, мусиқа муаллифи эса Мустафонинг ўзи экан. Янги видеомаҳсулотни тасвирга олиш гуруҳига Сарвар Валиев бошчилик қилган. Сюжет жанрида яратилган клипни томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.     

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol