Каниза ўз муҳлислари учун совға тайёрламоқда
Истеъдодли хонанда Каниза ижод қилишдан сира-сира чарчаётгани йўқ десак муболаға бўлмайди. Тиниб тинчимас ижодкор ўзининг яқиндагина премьераси бўлиб ўтган, шеъри ва мусиқаси Гавҳар Матчанова, аранжировкаси Ботир Алиевга тегишли бўлган “Ҳийлаларим” деб номланган қўшиғи учун айни дамда клипмейкер Санжар Ҳоджиев билан ҳамкорликда видеоклип суратга олдирмоқда.
Ижодкорга яқиндан ёрдам бераётган доимий ҳамкорларидан яна бири либослар бўйича рассом, стилист, қисқа қилиб айтганда ўз касбининг устаси Лидия Андре ҳам ўз ёрдамини аямаяпти. Маълумотларга қараганда клипда Каниза 20 ҳил образда намоён бўларкан. Албатта, сиз каби биз ҳам мазкур видеоклипни тайёр ҳолатини тезроқ кўриш истагидамиз. Аммо, озгина кутиш ва сайтимизни кузатиб бориш лозим. Айни дамда хонандага ва унинг ижодий гуруҳига омад тилаб, клип жараёнларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.