Бахриддин Зухриддиновдан янги тарона
“Ўзбегим таронаси” радиоси кетма-кет янги тароналарни сиз азиз мухлисларга улашиш ниятида премьера дастури орқали тақдим этиб боради. Бугун истеъдодли ёш санъаткорлардан бири Баҳриддин Зуҳриддиновнинг янги таронаси ҳам айнан премьера дастурида илк бор жаранг сочди.
Халқона йўналишда ижод қилиб, ноанъанавий мавзулардаги қўшиқлари билан эл назарига тушиб келаётган Баҳриддин “Дугонанг қани” номли таронаси радиотингловчилар диққатига ҳавола этилди. Премьера дастурини Раъно Алимова олиб борди ва тарона эфирга узатилгач, тингловчилар томонидан бўлган телефон қўнғироқларини қабул қилди.
Исомиддин Нур шеъри ва мусиқаси, Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан яратилган қўшиқ хонанданинг мухлисларига маъқул келиб, ижобий фикрлар билдирилди.
“Дугонанг қани” таронасига яқин кунларда видеоклип суратга олишни режалаштирган Баҳриддин Зуҳриддинов айни кунда қайси режиссёр билан ҳамкорлик қилиш ҳақида аниқ тўхтамга келолмаяпди.
Хонанданинг келгусидаги ижодига баркамоллик тилаймиз ва янги ижод маҳсулларини кутамиз.