Жасур Ғоипов Янгича йуналишда тарона яратди
Бугунги кунда кўплаб мухлисларнинг севимли хонандасига айланган Жасур Ғоипов яна янги тарона яратди ва бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этмокда.
"Юрагим" дея номланган тарона йўналиш ва услуб жиҳатдан ижодкорнинг бошқа қўшиқларидан фарқ қилади. Жасур Ғоиповнинг мухлислари хонанда асосан қўшиқлари учун ўзи куй басталашини яхши билишади.
Бу сафар ҳам хонанданинг ғояси асосида яралган тарона илк тингловчиларининг аъло баҳосига эриша олди. ФМ 101.00 тўлқини мухлислари учун жаранг сочган тарона ҳақида тингловчилар холис фикрларини билдиришди.
Жасур Ғоиповнинг ўзи ҳам бу тарона ҳақида санъат ихлосмандларининг фикрлари ҳақида билишни истайди. Шу сабаб ҳам таронани ҳозирок сайтимиз орқали тинглаб, ўз баҳоингизни қолдиринг! Хонанда албатта бунга эътибор қаратади.