Али Искандарийдан навбатдаги премьерани қарши олинг!
Актёр, режиссёр ва ниҳоят хонандаликда ўзини синаб кўрган Муҳаммадали Искандаров, яъни Али Искандарий ўзининг илк қўшиғини ''Ўзбегим таронаси'' радиоси орқали премьера қилганида, тингловчилар томонидан яхши кутиб олинганди.
Нафақат радиотингловчилар, балки атрофидаги хонанда дўстларидан ҳам ижобий фикрлар эшитганидан илҳомланган Али Искандарий яна бир қўшиғини тайёрлади. Бугун айнан шу қўшиқ илк бор ''Ўзбегим таронаси'' радиосида янгради.
Қўшиқнинг мусиқа ва аранжировка муаллифи Мардон Отажонов бўлиб, рақсбоп, шўх тарона тингловчиларга манзур бўлгани тинимсиз телефон қўнғироклари ва смслардан маълум.
Айтганча мазкур тарона учун Равшан Норбоев режиссёрлигида ''Empire Production Magic'' компанияси томонидан видеоклип тасвирга олинди. Клипда бош ролларни Умид Искандаров ҳамда Шаҳло исмли актриса ижро этишган.
Ҳисоб бўйича иккинчи қўшиқ ва клип премьераси билан Али Искандарийни муборакбод этамиз. Марҳамат клипни томоша қилиб унга баҳо беринг.