Ягонадан фантазия оламига саёҳат.

Сана: 08.01.2014 4005

Ягонанинг    “Кел” деб номланган таронасига клип суратга олинаётгани ҳақида маълумот берган эдик. Мана ниҳоят  хонанданинг ижод маҳсули тайёр бўлди. 

Оқ-қора ранглар ифодаси, дельфин, медуза ва бошқа денгиз мавжудотларининг қуруқликда учиб юриши, тўғриси,  инсонни таажжубга солади. Тоғ-у тошлар орасида кезиб юрган замонавий Мажнун бир зумда одам амфибияси – Ихтиандрга айланадими?  Хонанданинг “Кел” деган ноласи қандай сеҳрга эга? Умуман қуруқлик билан денгизнинг ушбу клипда қандай антиқа боғлиқлиги ва фалсафий маъноси бор? Клипнинг сюжети ва қўшиқнинг сўзлари  Ягонанинг ҳаётидан бир парчами  йўқми буни вақт кўрсатади. Сиз эса сайтимиздан жой олган янги муҳаббат тарихини томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol