Нигина Набиевани соғинганлар бор...

Сана: 20.10.2014 4864 қайноқ

''Олмали аймоқча'' дея номланган хит таронаси билан эстрада оламига кириб келган Нигина Набиева жуда қисқа вақт ичида танилиб, ўз мухлислари аудиториясига эга бўлганди. Бирин-кетин хит тароналар яратиб, ўзига хос клиплари  телеэкранларда тез-тез намойиш этиларди.

 

Ҳам шеър, ҳам мусиқа басталаб, бир неча хонандалар билан ҳамкорлик қилиб, улар учун қўшиқлар яратди. Бироқ, Нигина турмушга чикди-ю, умуман ижоддан тухтаб қолди. Сабабини билиш мақсадида у билан боғланганимизда Айни дамда Ўзбекистонда эмас эканидан дарак топдик. 

Нигина Набиева:

- Турмуш ўртоғимнинг иш фаолияти юзасидан Америка қўшма штатларида истиқомат қиляпмиз, лекин Ўзбекистонимизни жуда соғиндим. Ватан қадрини юртдан узоқда яшаган инсон яхши тушунар экан. Севимли касбим, ижодимни соғиндим. Оҳирги марта латофатли хонанда Лола учун ''Жоним айт'' номли қўшиғини яратдим, шу билан орада узилиш бўлиб колди. Аммо, ижодкор инсон, айниқса санъат олами вакили ҳеч качон ундан воз кечолмас экан. Биласизми, хозир ижодий танаффус қилаётган бўлсам ва юртимиздан узоқда булсам ҳам, мухлисларим интернет тармоқлари орқали мени топиб, боғланиб қачон ижодга қайтишимни сўрашади. Очиғини айтсам, бундан кўнглим тоғдек кўтарилади. Ижодимга бефарқ бўлмаганларга миннатдорчилигимни билдираман ва насиб қилса албатта ижодимни давом эттиришимни билдираман.

 

Айтганча, Нигина айни дамда оналикка тайёргарлик кўрмоқда. Аёл киши учун энг олий бахт бу она бўлишдир. Ана шу йулда Нигинага энг гўзал тилакларни тилаган холда санъат майдонига кайтишини ва мухлислари уни кутишаётганини билдирамиз ва янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol