Уммон гуруҳи янги йил билан мухлисларини биринчи бўлиб табриклади

Сана: 07.12.2016 3938

Уммон гуруҳи янги йил билан мухлисларини биринчи бўлиб табриклади

Юртимизда қиш, яқин кунларда барча кутган янги йил байрами ватанимиз бўйлаб кенг нишонланади. Янги йил арафасида барчанинг севимли гуруҳи бўлган Уммон гуруҳи вакиллари ўз мухлисларини биринчи бўлиб бу айём билан табриклашди. Улар “Янги йил” деб номланган янги қўшиғини етакчи радиотўлқинлар орқали тақдим этишди. Байрамона кайфиятни бахш этувчи бу композиция гуруҳ ижодкоридан кутилаётган байрам учун ҳақиқий туҳфа десак, янглишмаймиз.

Қўшиқ муаллифи ҳар доимгидек, Зоҳид Рисқиев. Унинг ғояси асосида яратилган бу мусиқий асар ҳам, аввал тақдим этилган ҳар бир тароналари каби, тингловчилар қалбидан муносиб ўрин эгаллашига умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol