Пахта мавсуми тадбирларида фаол иштирок этаётган Дилсўз
Биз яхши биламиз-ки бугунги кунда мамлакатимизнинг юксак пахта хирмонини бунёд этишга муносиб ҳисса қўшган барча вилоятларимизнинг пахтакорлари ва меҳнаткашлари юртимиз деҳ-қонларидир.
Кунни – кун, тунни – тун демасдан қилган фидойи меҳнати эвазига бир қарашда тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган катта ютуқларга эришаётган юртдошларимизга маданий хордиқ олиш ҳамда миннатдорчилик изҳор этиб Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси томонидан пахта мавсуми тадбирлари ўтказилмоқда.
Мана шундай тадбирларда фаол қатнашиб келаётган хушовоз хонанда Дилсўз Ички ишлар вазирлиги пахта тадбирларида ҳам ўзининг дил тортар қўшиқлари билан иштирок этмоқда. Хонанда кеча Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлди ва юксак пахта хирмонига ўзининг ижоди билан муносиб ҳисса қўшди.