Шоҳруҳхоннинг 2014 йил “Сен кетма” номли яккахон концертини сайтимиз орқали томоша қилиш мумкин

Сана: 18.09.2014 3147 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири, серқирра ижодкор Шоҳруҳхоннинг 2014 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган “Сен кетма” номли концерти хонанданин мухлислари учун чинакам байрамга айланганди.

Шу куни пойтахтимизнинг мухташам "Истиқлол" санъат саройига ташриф буюрганлар ҳақиқий, катта шоу томошанинг гувоҳи бўлгандилар.Декорациядан тортиб, рақс томошалари, таниқли санъаткорлар билан бирга ижро этилган дуэтлар, қолаверса актёр Алишер Узоқовнинг шеърий монологи ва хонанда қўшиқ ижро этаётган пайтда томошабинлар томонидан тақдим этилган сонсиз чироқлар, буларнинг бари концерт дастурига ўзгача файз бағишлаган.

Концертда санъаткорнинг  хит бўлган бир нечта янги  қўшиқлари ва дуэтлар жаранг сочган. Эстрадамизнинг  ёрқин юлдузлари бўлмиш Лола ҳамда Шаҳзода билан ҳам биргаликда дуэт қўшиқлар ижро этилиб, томошабинларга олам олам  қувонч  ҳадя этилганди.

Айниқса, Муниса Ризаева билан биргаликда куйланган дуэт олқишлар билан қарши олинган.Ёқимтой хонанда Шоҳруҳхоннинг “Сен кетма” концерт дастурига ташриф буюролмаган мухлислари учун уни сайтимиз орқали тўлиқлигича томоша қилиш имконияти бор. Мархамат, томоша қилинг 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol