“Катта одам” янги кинокартина премьера баҳорнинг илк кунларида
Ўзбек киноси кундан-кунга ривожланиб бормоқда, буни ҳар ойда янги яратилаётган фильмлардан ҳам билишимиз мумкин. Янги фильмлар янги ғояларни ўртага ташлайди, янги ижодкорларни кашф этади ва янги мавзуларни томошабинлар ҳукмига ҳавола этади. Бундан эса ҳар бир киномухлис ўзига керакли хулосага эга бўлади.
Яқинда премьераси кутилаётган яна бир кинокартина комедия жанрида бўлиб, номи ҳам ажойиб, “Катта одам”. Лобар Хайруллаева сценарийси асосида тасвирга олинган мазкур киноасар ўзгача йўналишда яратилмоқда.
Лазиз Ашуралиев постановкачи режиссёр сифатида ишлаган фильмда Муҳаммадисо Абдулхаиров, Зуҳра Солиева, Ражаб Адашев, Ҳабибулло Суннатуллаев, Нигора Каримбоева, Анорахон Отажонова каби актёрлар иштирок этишган.
Премьера эса баҳор фаслига режалаштирилган. Картина продюсери Иброҳим Нурмуҳаммедов хозирча фильмнинг сюжети ҳақидаги маълумотларни сир сақланмоқда. Аммо, биз бугун эътиборингизга ҳавола этаётган қисқа видео орқали фильм моҳиятидан хабардор бўлишингизни тавсия этамиз мархамат.