“Tarona shou” – янги йил гала-концертига марҳамат
Сана: 15.11.2016
6706
қайноқ
22-23- декабрь кунлари, соат 19:00 да “Истиқлол” санъат саройида “Tarona shou” гала-концерти бўлиб ўтади. Мазкур дастурда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Шаҳзода, Рашид Ҳаликов, Улуғбек Раҳматуллаев, Лола, Шоҳруҳхон, Райхон, Шохрух, Манзура, Зиёда, Муниса Ризаева, Божалар гуруҳи, Виа Мароканд, Умидахон, Уммон гуруҳи ва бошқалар иштирок этади.
Концертда хонандалар йил давомида энг талабгор ва хит даражасига кўтарилган қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этишади. Галаконцертда томошабинларни кўплаб совғалар кутмоқда. “Tarona shou” янги йил гала-концерти халқимиз учун янги йилга муносиб совға бўла олади деб ўйлаймиз.