Қизларнинг йигитларга бўлган муносабатлари ҳақида ёзилган қўшиқ... “Қанийди сени” Сарвар ва Комилдан

Сана: 23.09.2014 5276 қайноқ

Эстрадамизнинг ёрқин ижодкорлари “Беном” гурухи йигитлари Сарвар ва Комил доимгидек ўзларининг ижод маҳсулларини Ўзбегим таронаси радиоси орқали оммага намойиш этишди. 

“Қанийди сени” деб номланган премьера тароналарининг муаллифлари ижодкор йигитларнинг ўзлари бўлиб бу сафар ҳам қўшиқ муҳлислар томонидан зўр олқишларга сазовор бўлди.

Биз яхши биламизки Сарвар ҳамда Комил ҳар бир қўшиқни матнига алоҳида эътибор қилишади. Бу тарона ҳам ҳалқнинг ичидан ва бугунги кундаги ёшлар ҳаётидан айниқса қизларнинг йигитларга бўлган муносабатлари ҳақида ёзилган. Балки шунинг учун ҳам янги таронани ёшларимиз илиқ кутиб олиб гуруҳ йигитларига жонли эфир орқали турли ҳил саволлар билан мурожаат қилишди.

“Беном” гуруҳи ижодкорлари томонидан куйланган “Қанийди сени” деб номланган премьера таронасини орангизда тингламаганлар бўлса сайтимизга ташриф буюринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol