Муниса Ризаеванинг "Янги йил эртаги"
Эстрадамизнинг ёрқин намоёндаси Муниса Ризаеванинг "Наврўз" ресторанида "Янги йил эртаги" номли яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Дастур такрорланмас, юқори ҳароратда ўтди. Меҳмонлар ўзини концертнинг ранг баранглигидан, ҳақиқий эртаклар оламидан то жаҳон саҳналаридаги концерт дастурини томоша қилаётгандек ҳис қилишди десак муболаға бўлмайди. Келинг дастур ҳақида батафсил тўхталамиз.
Концерт 5 қисмдан иборат бўлди. Хонанда ҳар бир қисмни алоҳида номлаб, унга мос образларда намоёнланди ва танлаган муҳитни барчага ҳис эттира олди. Биринчи қисм "Сеҳрли ўрмон" деб номланди. Либослари ҳам ўрмонни эслатади. Ўрмон маликаси образида у "Кетгин йироқларга, "Чужоземец", "Сенсиз", "Айбим севганим" каби тароналарини ижро қилди. Иккинчи қисм эса "Шаркона эртак" деб номланди. Мунисанинг образи шарқона. У саҳнага тахтда олиб чиқилди. "Қоп қора", "Сеҳрлаб", "Ёнар", "Лол" қоламан" кўшиқларини кетма кет ижро қилди. Тобора концерт файзли тус олиб, барчани рақсга чорлаб бораверди.
Хонанда учинчи қисмга тайёрлангунга қадар, "Шод" гуруҳи ўз тароналари билан мухлисларни табриклашди. Навбатдаги образда уни ҳеч ким танимади. Сабаби образи ташқи кўриниши буткул ўзагача эди. Сочларини ранги ҳам, кастюмлари ҳам Леди Гага стилидаги қор маликасини эсталади. Кутилмаган рақслари билан эса барчани яна бир карра лол қолдирди. У яна иккита образда Гэтсби ва Диско образларида намоён бўлди. Бу икки образда ҳам уни таниш қийин эди. Қора калта сочда, сўнгра Диско услубига мос образда саҳнага чиққан Мунисани мухлислари саҳна олдида ўраб олишди. Бирга қўшиқ куйлашди. Унинг рақслари ҳайратлантиришда давом этди. Бундан ташқари дастурда Қорбобо ва қорқиз ташриф буюрди. Совринли танловлар ўтказишди. Концертда хонанда нафақат ўз қўшиқларини, балки, жаҳон эстрадаси вақилларининг энг хит тароналарини ижро қилди. Концерт давомида 5 хит муҳитга тушган томошабинлар ҳам севимли хонандасини қай даражада севишини, меҳрини концерт давомида фаолликлари билан намоён этишди.