Заринадан ноодатий ғоядаги видеоклипни қарши олинг
Латофатли актрисамиз ва бугунги кунда хонандаликда ҳам ўз фаолиятини бошлаган Зарина ўзининг иккинчи таронасига ишланган видеоклипни мухлислар эътиборига тақдим этди.
“Кечир мени” деб номланувчи мазкур тарона Якзон қаламига мансуб бўлиб, клип Тимур Примқулов томонидан суратга олинди.
Мазкур видеоклипни томоша қилар экансиз, бутунлай ноодатий услубда суратга олинганига гувоҳ бўласиз. Клипда Заринани ўзгача характерда кўриш мумкин.
Бир-бирига қарама-қарши тимсолда намоён бўлувчи образларда Зарина маҳорат ила рақс тушгани клип сюжетини янада бойитган.
Видеоклипнинг яна бир асосий қисми Ботаника боғида суратга олинган бўлиб, у ерда қиз ўз севгилисини излайди.
Шуниндек, сюжет давомида рамзий сўзлар ҳам намоён бўлади ва клип сўнгида қиз хотирасидан ўз севгисини бутунлай ўчириб ташлайди.
Видеоклип ҳар бир томошабин учун ҳаёт ҳақиқатини акс эттирса, ажаб эмас. Томоша қилгач, фикрларингизни қолдиришни ҳам унутманг!