“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

Сана: 15.11.2021 697 қайноқ

“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

“Ипак йўлида” қисқа метражли фильми жорий йилнинг 1-11 ноябрь кунлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган AWFF-2021 («Asian World Film Festival») халқаро кинофестивалида “Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль 2015 йилдан буён ҳар йили АҚШда ўтказилиб келинади. Унда Осиё минтақасининг энг сара фильмлари иштирок этади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol