Ҳулкар Абдуллаева туркча қўшиғини ёзиб якунлади
Сана: 12.09.2019
2962
қайноқ
Халқимизнинг яна бир севимли хонандаси Ҳулкар Абдуллаева турк тилида янги тарона ёзмоқда. Қўшиқ "Чок ўзледим" (çok özledim ) деб номланган. Баҳодир Низомов билан ҳамкорликда яратилган композиция учун хонанда видеоклип тасвирга олишни ҳам режалаштирган. Маҳоратли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида суратга олиниши кўзда тутилган клипнинг съёмка жараёнларига шу кунларда старт берилади. Тасвирга олиш майдончасидан қизиқарли фото ва видеолавҳаларни ҳамда клип ҳақидаги тўлиқ маълумотларни кейинги янгиликларимизда кутиб қолинг.