Лола ва Зулфия Султон “Cherry” лойиҳасининг илк намойиши устида иш бошлашди
Сана: 15.07.2014
9248
қайноқ
Йилнинг шов-шувли лойиҳаси бўлган “Cherry" бренди аслида қандай мақсадда яратилмоқда ва тўплам қай тарзда тайёрланади?
Бу саволларга жавоб эксклюзив равишда “POPCORN” журналидa чоп этилади. Куни кеча мазкур лойиҳани ёритиш мақсадида суратга олиш ишлари олиб борилди. Мазкур жараёндан олиган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
"Cherry"нинг илк намойиши устида олиб борилаётган ишлар, кутилмаган туҳфалар ҳақида батафсил "POPCORN" журналининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин.
Лола ва Зулфия Султон кийимлар тайёрлашда нималарга эътибор беришади, матони қандай танлашади, ижодий жараён қандай кечади? Бу саволлар кўпчиликни қизиқтириши аниқ. Тез кунларда буларнинг барчасига ойдинлик киритилади.