Мафтункор Шаҳзоданинг навбатдаги альбоми сотувда
Эстрадамиз юлдузи, мафтункор Шаҳзода мухлисларини хушнуд этишда давом этади. Маълумки, у айни дамда 5-майдан старт оладиган яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга, янгиликлар яратиш ва халқимизни қувонтиришга ҳам улгурмоқда. Кетма-кет янги қўшиқ ва видеоклиплар тақдим этаётган Шаҳзода навбаидаги янгиликни инстаграм ижтимоий тармоғи орқали кузатувчилари билан бўлишди. 5 май кунидан бошлаб, унинг навбатдаги “Ёмғир” номли альбоми сотувга чиқади.
“Ёмғир” – бу тарона яқиндагина омма эътиборига ҳавола этилган бўлса-да, қисқа фурсат ичида ўз тингловчиларини топди. Катта-ю кичикнинг энг севимли қўшиқларидан бирига айлангани ҳам сир эмас. Хонанда янги альбомини номлашда мана жиҳатларга алоҳида эътибор қаратгани табиий. Демак, Шаҳзода ижросидаги сўнгги қўшиқлар тўпламини қарши олинг.