Муниса Ризаева “Янги овозлар” телетанловининг иккинчи босқичига тайёргарлик ишларини бошлади

Сана: 23.01.2017 4271

Муниса Ризаева “Янги овозлар” телетанловининг иккинчи босқичига тайёргарлик ишларини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 14 апрелдаги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан тузган 20-ҚҚ-сонли қўшма қарори асосида 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида “Янги овозлар” телетанлови ташкил этилди.

Ўтган 2016 йилнинг ноябрь ойида дастлабки саралаш босқичларида, нуфузли экспертлар гуруҳи  ёшларнинг ижодий ишларини кўриб чиқиб  35 нафар иштирокчига навбатдаги босқичга йўлланма берган эди.

Муниса Ризаева “Янги овозлар” телетанловининг иккинчи босқичига тайёргарлик ишларини бошлади

Шунга кўра, жорий йилнинг 20 январь куни Муниса Ризаева раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ аъзоларидан иборат устоз-ҳакамлар “Три медиа” студиясида ўзлари саралаб олган 12 нафар иштирокчи билан “Дуэт босқичи”га тайёргарлик ишларини бошлади.

Тайёргарлик жараёни иштирокчилар билан танишувдан бошланди ва уларнинг йўналиши бўйича дуэтдошлари аниқлаб олинди. Айни дамда иштирокчилар учун асарлар танланмоқда.

Ҳакам устозлар 27 январь кунига қадар иккитадан иштирокчини тинглаб, улар билан янги қўшиқ устида иш олиб боришади. Шунингдек,
30 январдан умумий машғулотлар тарзида тайёргарликни давом эттириш режалаштирилган.

Муниса Ризаева “Янги овозлар” телетанловининг иккинчи босқичига тайёргарлик ишларини бошлади

Муниса Ризаева “Янги овозлар” телетанловининг иккинчи босқичига тайёргарлик ишларини бошлади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol