“Юлдузлар айт менга” яқин кунларда...
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, элимиз ардоғидаги санъаткор Рашид Ҳаликов инстаграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида янги видеоклип устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу хабарни эшитиб, биз клип борасида батафсил маълумот беришга аҳд қилдик ва ижодкорлар билан боғландик.
Берилган маълумотларга кўра, “Юлдузлар айт менга” деб номланган қўшиқ учун тасвирга туширилаётган клип режиссёри Дилмурод Агзамов. Тасвирчи Рустам Муродов.
Тарона куз фаслига мос бўлганлиги сабабли, клипда ҳам шу муҳитга алоҳида эътибор берилди. Видеоклип икки кун мобайнида суратга олинди. Тошкент денгизида олинган саҳналар томошабинларни ўзига ром этиши тайин. Чўл-у биёбонда олинган саҳналар ҳам ўзгача услубда суратга олинди. ҳар бирСокин бу қўшиқ куз фаслида мухлислар учун кутилмаган туҳфа бўлиши шубҳасиз. Демак, тез кунда севимли санъаткорингиздан навбатдаги совға. Кутиб қолинг.