Феруза Каримова адо қиламан деганларни адо қилади
Ёш ва истеъдодли хонанда Феруза Каримова шу кунларда янги “Адо қиламан деб” номли янги қўшиғи устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда бу қўшиқни клипи билан омма эътиборига тақдим этиш ниятида унга видеоклип тасвирга олдирди. Режиссёр Санжар Маткаримов билан ҳамкорликда суратга олинган клип Паркент туманининг Қизил тоғ масканида икки кун мобайнида тасвирга туширилди. Тасвирчи Нусрат Ҳусанов.
Унда бош ролларни Фарҳод Бадалов ва Розия Юлдашева ижро этди. Мазкур клипни сюжетини суратга олиш жараёнида бош рол ижрочилари кўпгина қийинчиликларга дуч келишди. Шунга қарамай, улар ўз ишларини моҳирона бажаришди. Ушбу клипдан сиз тез кунда сайтимиз орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади. Ҳозирча суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилинг.