Руҳшонанинг “Шекилли” клипи жараёнларидан фоторепортаж
Ёш бўлишига қарамай ёрқин ижоди билан шоу бизнес оламида муносиб ўрин эгаллаган Руҳшона ваниҳоят яна қизғин ижод билан банд. Истеъдодли клипмейкер Санжар Маткаримов билан турмуш қурганларидан сўнг бироз муддат танаффусда бўлган Руҳшонани мухлислари орзиқиб кутишди. Оилавий бахт ҳамоҳанглигида янги ижод намуналари яратиб, уларни бирин-кетин кенг омма эътиборига армуғон этиш хонанданинг олдига қўйган мақсадларидан биридир.
Маълум бўлишича, Руҳшона тез кунда янги тарона ва видеоклип премьерасига тайёргарлик кўрмоқда. Яъни, видеонинг суратга олиш ишлари якунланиб, айни кунларда монтаж жараёни олиб борилмоқда. Бироз ҳазиломуз, енгил кайфият улашувчи “Шекилли” номли қўшиқ Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, унга Санжар Маткаримов видеоклип тасвирга олди. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак клипда рассом аниматор (машҳур "Chicco" образини яратган) Жавлон Турдиҳўжаевнинг истеъдодига яна бир карра амин бўласиз.
Яқин кунларда севимли хонандангиз ижросидаги “Шекилли” композицияси ва видеомаҳсулоти премьерасини ўтказиб юборманг.