Лайлисига Мажнун бўлишни истаган Алим

Сана: 24.06.2015 3052 қайноқ

Санъат оламига қадам қўйганига кўп бўлмаган бўлса-да, илк тароналари билан тингловчилар кўнглидан жой олиб келаётган,FM тўлқинларида янграётган қўшиқлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдираётган ёш умидли хонанда Алим деярли ҳар куни вақтини овоз ёзиш студиясида ўтказмоқда. Нафақат ўзбек, балки рус ва инглиз тилида ҳам бир қатор янги композициялар тайёрлаб, ҳар томонлама ёшларга манзур келадиган ижод намуналари яратиш устида ишламоқда.

Лайлисига Мажнун бўлишни истаган Алим

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилган “Лайлимсан” номли янги қўшиқ ҳам яхши фикрларга лойиқ кўрилди. Бу эса ёш хонанданинг келгуси ижодига завқ ва шижоат бағишлайди, десак адашмаймиз. Мазкур таронани тайёрланишида Алим таниқли бастакор Рустам Тулашев билан ҳамкорлик қилган. Айни кунда хонанданинг яна бир нечта янги композициялари тайёр ҳолга келтирилган ва тез кунларда бирин-кетин премьера тарзида мухлисларга тақдим этиш ниятида. Кузатиб боринг ва янги қўшиқлар премьерасини ўтказиб юборманг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol