Моҳим илк аудиоальбоми тайёр
Ўзбек эстрадаси оламига турли қўшиқлари ва видеоклиплари орқали шиддат билан кириб келган Моҳим ўзининг ёқимли овози билан ҳам мухлислар дилидан жой ола билди.
Ёш бўлса-да шу вақтга қадар, яъни жуда қисқа фурсат ичида кўплаб қўшиқлар куйлаб, хатто илк аудиоальбомини ҳам тақдим этишга тайёр турибди.
18 ёшли Моҳим яратган ижод намуналари, яъни қўшиқлар ва клиплар турли теле ва радио хит-парадларида юқори ўринларни эгаллаётгани ҳақиқаттан ҳам унинг истеъдодини қадрлайдиган мухлислар кўпайганидан далолат беради. Ана шу мухлислар учун Моҳимнинг илк “Хаёл” дея номланган альбоми ажойиб туҳфа бўлса ажаб эмас.
“Tarona Records” компанияси билан ҳамкорликда тайёрланган ушбу тўпламдан ижодкорнинг 18 та қўшиқлари жой олган. Улар орасида бугунги кунда оммалашган тароналари ҳам жой эгаллаган.
Альбом эса шу ойнинг охирида тақдим этилиши мўлжалланган. Моҳимга ижодий ютуқларни тилаб қоламиз.