Тошкентда янги “NEXT” савдо ва дам олиш маркази ўз фаолиятини бошлади

Сана: 29.03.2014 7432

Пойтахтимизда яна бир янги “NEXT” савдо ва дам олиш маркази ўз фаолиятини бошлади. 29 март куни соат 16:00 да бошланган тантанали очилиш маросимида кўплаб санъаткор юлдузларимиз иштирок этди.

Замонавий талабларга жавоб берадиган даражада қад кўтарган мазкур иншоот тўрт қаватдан иборат бўлиб, маскан овқатланиш учун катта зал, кинотеатр, озиқ-овқат савдо расталари, чет элнинг энг сифатли маҳсулотлари сотиладиган турли хил кийим-кечак дўконлари, болалар мазза қилиб ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган замонавий технология ва мини ўйинлар ташкиллаштирилган болалар майдончаси каби қисмларга бўлинган.

 

Энг эътиборли томони овқатланиш залида Европа ва Осиё таомлари ҳамда егуликлар тайёрланадиган буфетлар алоҳида жойлашган. Сиз қай биридан истеъмол қилмоқчи бўлсангиз ўша жойга бориб буюртма беришингиз лозим. 

Кенг, шинам ва замонавий савдо марказига ташриф буюрувчилар ниҳоятда кўп бўлди. Айниқса мажмуанинг ички (орқа томони) ҳовлисида ташкиллаштирилган концерт дастурига йиғилганларни айтмайсизми! Дастур давомида, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, латофатли хонанда Нилуфар Усмонова, Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда, Самир, Севара Назархонлар каби кўплаб юлдузлар ташриф буюриб, шўх тароналари билан барча йиғилганларни хушнуд этдилар.

Энг қизиқарли воқеа Сардор Раҳимхон саҳнага чиқиб қўшиқ куйлаганида бўлди. Ҳит қўшиқларини қайта-қайта сўрашганидан сўнг саҳнага чиқишга талпиниб турган болажонларга хонанданинг кўзи тушди. Сардор Раҳимхоннинг шахсан ўзи, барча ширинтойларни саҳна томон ўтказиб юборишини илтимос қилди. Мана шундан сўнг “Бомбей” ва “Чақа-чум” қўшиқларига беғубор болажонлар мазза қилиб рақсга тушишди. Қойил ҳеч қандай тайёргарликсиз яхшигина саҳна томошасини кўрсатди бу болакайлар.

Концерт дастурига ташриф буюрган кўплаб хонандаларимиз 4 қаватли мажмуани бирма-бир айланиб чиқишди. Келганларнинг барчасига мазкур савдо мажмуаси жуда манзур бўлди. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol