Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Сана: 16.12.2013 12450

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдуз Усмонова 50 ёшни қарши олди. 12-декабрь нафақат Юлдуз Усмонова учун, балки унинг ижодига бефарқ бўлмаган барчамиз учун ўзгача санадир. Айнан шу куни жорий йилда афсонавий юлдузимиз 50 ёшлик юбилейини нишонлади.

Фақат Popcorn.uz сайтида! Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Лола ва Амира Алибекова ижросида...

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

50 ёш… Яъни ярим аср… Бу ёшни нишонлаш тадбири ҳақиқий байрамга айланди. Юлдуз Усмонованинг таваллуд айёми чинакамига дилларни ҳушнуд этди. Тантанали туғилган кун тадбири кутилганидан ҳам аъло даражада ўтказилди.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Барча чин дилдан афсонавий санъаткоримизни табриклаш ва дийдорлашиш учун ташриф буюрди. Шу ўринда тадбирнинг ташкилий масаласи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Меҳмонларни кутиб олишдан тортиб, то стол безакларигача аъло даражада бажарилган. Кошонанинг ўзгача безатилгани барчани эътиборини тортди. Санъаткорлар чиқишлари учун алоҳида саҳна яратилди. Юлдуз Усмонова исмига монанд улкан юлдуз саҳнанинг марказига янада кўрк бағишлаган.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Юлдуз Усмонованинг 7 ёшдан 70 ёшгача барчанинг дилидан жой эгаллаган машҳур қўшиқларини тинглаш барча учун завқ бағишлади.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Ушбу қўшиқлар эса эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари томонидан қайта ижро этилди. Озодбек Назарбеков, Шаҳзода, Лола, Алишер Файз, Нилуфар Усмонова, Амира Алибекова, Райхон ва бошкалар томонидан қайта куйланган хит қўшиқлар примадонна учун ажойиб ва кутилмаган совға бўлди. Ушбу қўшиқларни сиз ҳам тинглаш имконига эгасиз. Факат popcorn.uz да бу кущиклардан бархаманд булиб, ижросига бахо беришингиз мумкин.

      

Ташриф буюрган меҳмонлар ҳам ушбу тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрганликлари яққол сезилади. Кошонанинг экранлари шу куни примадонна учун беминнат хизмат қилди. Кираверишда меҳмонларни шахсан Юлдуз Ибрагимовнанинг ўзи кутиб олди.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Юбилей эгасига тақдим этилган гуллар бир-биридан бежирим, инсон кўзини ўйнатади, бетакрор тарзда санъат асари сифатида яратилган. Юбилей дастури ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмади, баъзиларни йиғлатган бўлса, баъзиларнинг қувончига қувонч бағишлади.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Дастур давомида намойиш этилган 5 дақиқалик видероликда Юлдуз Усмонованинг 50 ёшгача эришган ютуқлари, шу даражага эришиш учун босиб ўтган қадами босқичма-босқич ёритиб берилди. Бу роликни томоша қилган афсонавий юлдузимиз кўз ёшларини тийиб туролмади.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Шу куни таваллуд айёмга ташриф буюрган меҳмонлар бўш қўл билан кетишмади. Афсонавий Юлдуз Усмонова барчани статуэткалар билан тақдирлади ва ўз миннатдорчилигини билдирди. Ташкилотчилар жон дилдан хизмат қилганликлари таҳсинга сазовордир.

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Алоҳида таъкидлаш керакки, Юлдуз Усмонова ҳамда Нилуфар Усмонова popcorn.uz сайтимиз орқали ташриф буюрган барча меҳмонларга, мусиқачиларга, умуман, ташкилий ишлар билан шуғулланган барчага ўзининг алоҳида миннатдорчилигини билдириб қолади. 

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Юлдуз Усмонованинг таваллуд кунидан

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol