“Йигит ноласи”
Сана: 23.10.2015
4820
қайноқ
Айни дамда яккахон концерт дастурига тайёргарлик ишларини бошлаб юборган хонанда Сардор Мамадалиев мухлисларини навбатдаги таронаси билан хушнуд этди. Унинг янги “Йигит ноласи” деб номланган композицияси бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган ушбу мусиқий асар хонанданинг кутилаётган концерт дастуридан муносиб жой эгалласа ажаб эмас.
Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Маҳмуд Тоир қаламига мансуб. Мусиқаси эса Сардор Мамадалиев томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Шерзод Озодов иш олиб борган. Мазкур қўшиқни ҳозироқ тингланг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.