Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Сана: 02.10.2015 11987 қайноқ

Олманинг тагига олма тушади деган гап бор халқимизда. Бу нақл бежиз айтилмаган албатта. Бир қатор таниқли ижодкорларнинг фарзандлари ота –онасига икки томчи сувдек ўхшайди. Бу ўхшашлик уларнинг болаларини янада машҳур қилади. Энг қизиғи бу болаларнинг ҳар бири ҳозирданоқ санъатнинг турли йўналишига алоҳида меҳр қўйган. Биз ана шундай  таниқли ота-оналар ва уларнинг қуйиб қўйгандек ўхшаш кичик машҳурларни тўпладик. 

 

Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Шаҳзода

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, мафтункор Шаҳзода икки фарзанднинг онаси экани барчамизга маълум. Хонанданинг катта фарзанди Солиҳнинг хонандага ўхшаш томонлари кўп. Бироқ Иккинчи ўғли Ҳалид икки томчи сувдек ўхшайди.

Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Жаҳонгир Позилжонов

Санъатимизнинг яна бир хонандаси, кайфиятни кўтарувчи қўшиқлари ва клиплари билан халқимиз қалбидан жой эгаллаган Жаҳонгир Позилжонов 4 фарзанднинг отаси. Улар ота онасига жуда ҳам ўхшайди. Айниқса тўнғич қизи Райхон отасининг ўзи.

Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Лола

Шоу-бизнес оламида ўзига хос ижоди билан халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган Латофатли Лола икки фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда. Шахина ва Шохдиёр Лола қанчалик ўхшайди. Суратларга қараб ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Улуғбек Раҳматуллаев

Айни дамда бир ўғил ва бир қизни отаси бўлмиш Улуғбек Раҳмутуллаев ҳам оталик гашини сурмоқда. Ўғли анча катта бўлиб қолганини суратларда кўриш мумкин. У отасига қуйиб қўйгандек ўхшайди.

Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Севинч Мўминова ва Шароф Муқимов

Хушовоз ва истеъдодли хонандалар Севинч Мўминова ва Шароф Муқимовнинг қизалоғи ота-онасига ҳам ўхшайди. Бироқ кўпроқ онасига тортган. Буни суратларда ҳам кўришингиз мумкин.

Машҳурлар ва уларнинг фарзандлари - олма тагига олма тушади

Ягона

Шўх ва шодон хонанда Ягонанинг ёлғиз қизи онасига икки томчи сувдек ўхшайди. Ортиқча изоҳга ҳожат ҳам йўқ.

Ана шунақа. Сиз нима деб ўйлайсиз? Улар қанчалик бир-бирига ўхшаш? Биз хонандаларимизга улкан зафарлар тилаймиз ва фарзандларини камолини кўришини тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol