Зиёдадан навбатдаги қўшиқ “Мани-мани”
Сана: 12.05.2016
7221
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда яна қизғин ижод уммонида. Хонанда бугун ўзининг навбатдаги қўшиғини тақдим қилди. “Мани-мани” деб номланган мазкур композиция тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли. Таронага Умид Обидов томонидан мусиқий сайқал берилган. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.