Мафтункор Шаҳзоданинг етти кунлик концерт дастури якунланди
Бетакрор Шаҳзоданинг 29 апрель куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида старт олган етти кунлик концерт дастури 5 май куни якунланди. Юқори кайфиятда ўтган концерт кутилган ва кутилмаган совғаларга бой бўлди. Уч қисмдан иборат бўлган дастур бир нечта янги қўшиқлар, мухлислар соғинган тароналар, дуэтлар, рақслар билан томошабинларни лол қолдирди.
Ҳам хонанда, ҳам мухлислар соғинган концерт меҳр муҳаббатга, дийдор онларига лиммо лим бўлди. Дастур давомида 19 та қўшиқ жаранг сочди. Мухлислар ҳар бир қўшиқ учун алоҳида тайёрланган, кайфиятни кўтарувчи такрорланмас рақс саҳналарини гувоҳи бўлишди.
Концертда Шаҳзода Нилуфар Усмонова, Беном гуруҳи, Ёрқинхўжа Умаров ва тўнғич фарзанди Салиҳ билан дуэт куйлади. Дастурдаги декорация, чироқлар жилоси ҳам кўзларни қувонтирди. Барчага бирдек манзур келган мувофаққиятли концерт билан дастурнинг барча иштирокчиларини ва ижодий жамоани қутлаймиз.