8 май Алишер Навоий кино саройида ''Тилим қурсин-2'' фильми премьераси бўлиб ўтди
Комедия жанрида ишланган кинофильмларни ҳалқимиз севиб томоша қилади. Зеро, бир неча ўн йиллар илгари яратилган ўзбек кинокартиналарида акс этган комедик саҳналар ҳамон томошабинлар ёдида.Бугунги кунда ҳам ҳар бир янги фильм томошаси киномухлислар эътиборидан четда қолмайди. Буни бугун бўлиб ўтган янги картина премьерасидан билишимиз мумкин. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг ''Тилим қурсин'' фильми анча шов-шувларга сабаб бўлган ва томошабинларнинг севимли фильмига айланиб улгурган. Катта қизиқишларга сабаб бўлган картинанинг давомини яратган ижодий гурух, уни бугун кенг оммага тақдим этди.
''Тилим қурсин-2'' фильми премьерасига таниқли актёр ва актрисалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва киносевар томошабинлар ташриф буюришди. Премьерада Анвар Азимов бошловчилик вазифасини бажариб, ижодий гурухни саҳнага таклиф этишдан олдин, фильмнинг саундтрек ижрочиси Жаҳонгирга навбат берилди. Сўнгра янги картина ижодкорлари бирин-кетин таништирилди.
Фильмда актёрлар Матёқуб Матчонов, Шоҳида Узоқова, Ҳосият Ҳусанова, Алишер Отабоев, Севара Солиева, Асқар Ҳикматов, Шахзода Муҳамедова, Муножат Олимжонова, Диёрбек ва Элёр Маҳкамовлар, Жаҳонгир Тўлқинов, Дилрабо Тошпўлатова, Шаҳризода Одилова, Дилшод Мирзамуродов, Жаҳонгир Фозилжонов, Акмал Мирзо, Шерзод Умаров, Мафтуна Мақсудова, Ҳабибулло Ортиқов, Соҳиб Аббосхон, Миртоҳир Мирғуломов, Аҳад Қаюм, Жамол Аҳмедов, Хамза Ғофуров, Баҳтиёр Турғунов, Жумадилла Раметов, Феруза Мелибоевалар ўзига ҳос образларни яратишган.
Сценарий муаллифи ва сахналаштирувчи режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, оператор Иқбол Мелиқўзиев, продюсер Равшан Рўзиев, композитор Дониёр Агзамов, грим устаси Зилола Ашурова ва яна бир қатор ижодий жамоа томошабинларга таништирилди.
''Тилим қурсин-2'' намойиш этила бошлади-ю, илк кадрлариданоқ барчага кулгу- табассум улашилди. Фильм динамикаси томошабинни қизиқишини орттириб, комедик кадрлар ҳаммага завқ бағишлади. Актёрлар ижроси эса таҳсинга лойиқ, дейишимиз мумкин.
Ким ичса рост сўзлатадиган чой ҳақидаги фильм бу қадар катта мазмун ва моҳиятни ўз ичига олиши синчиков мухлислар эътиборидан қолмади. Бу сафар ўша чойни оммавий ишлаб чиқарилгани боис кўча-куйда ҳамма рўй-рост гапирадиган бўлиб қолгани томошабинларга кулгу табассум бағш этди. Бирок, ана шу комедия оркали муаллиф, хаётда хар бир инсоннинг уз сир-асрори булиши, очик-ойдин сузлашиш хар доим хам яхши окибатларга олиб келмаслиги, одамлар уз якинларини бехудага алдаб, аслида озор етказиб куйишлари мумкинлиги каби мавзуларни уртага ташлаган.
Картина томошасидан сунг хар бир инсон узига керакли хулоса чикариши ва атрофга бошкача нигох билан карай бошлаши тайин. Фильм кахрамони айтганидек, айрим холларда якинларимиз дилини огритмаслик учун алдаймиз, беморни кургани борганда далда бериш учун хакикатни яширамиз, оилалар бузилиб кетмаслиги учун ёлгон ишлатамиз, шунингдек хаёлимиздаги кераксиз фикрларни сузлашдан тийиламиз.
Янги фильм томошабинларга янги хиссётлар, янги мулохазалар ва марокли таассуротлар улашди. Ижодкорларни муборакбод этамиз ва премьерага ташриф буюролмаганларни кинотеатрга чорлаймиз.
Фотолар муаллифи Тимур Кабуловга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз