“Ўзбегим таронаси” радиосида “Айрилиқ-2” кинокартинасининг ижодий жамоаси меҳмон бўлишди

Сана: 10.03.2015 6417 қайноқ

Бугун  “Ўзбегим таронаси”  радиосида 11 март куни катта экранга чиқиши кутилаётган  “Айрилиқ-2” кинокартинасининг ижодий жамоаси меҳмон бўлишди. Режиссёр Дурдона Тўлаганова ҳамда фильмда иштрок этган хонандалик билан актёрликни бирга олиб бораётган Али Отажонов ҳамда Жаҳонгир Тўлқиновлар студияга ташриф буюриб, бошловчи Турсуной Алимова билан ижодий суҳбат уюштиришди.

“Ўзбегим таронаси”  радиосида “Айрилиқ-2” кинокартинасининг ижодий жамоаси меҳмон бўлишди

Янги кинофильм ҳақида қисқача маълумот бериб ўтган режиссёр фильмнинг тўлиқ сюжети ҳақида киномухлислар картинани томоша қилишгач билиб олишлари мумкин, дея кўп сирларни ошкор этмади.

“Айрилиқ-2” фильмида бош ролларни Али Отажонов,  Асал Саидвалиева, Жаҳонгир Тўлқиновлар ижро этишган. Шунингдек, Зуҳра Ашурова,  Элёр Носиров,  Гулҳумор Абдуллаева,  Ситора Аҳмедова,  Мафтуна Яҳёевалардан иборат актёрлар ўз ролларини маҳорат билан ижро этишган.  Картинада операторлик вазифасини Шерзод Умаров бажарган, монтаж режиссёри эса Анвар Чориев.

“Ўзбегим таронаси”  радиосида “Айрилиқ-2” кинокартинасининг ижодий жамоаси меҳмон бўлишди

Айтиб ўтишимиз лозим, фильмда янграйдиган мусиқалар ва махсус саундтреклар таниқли бастакор Дониёр Агзамов томонидан яратилган. Бугунги ижодий суҳбат давомида Али Отажонов ижросидаги мазкур фильм учун ишланган саундтреклардан бири  премьера этилди. “Армонимсан” деб номланган бу қўшиқнинг матни ва мусиқаси эса истеъдодли ижодкор Алининг ўзига тегишли. 

Эртага 11 март куни Алишер Навоий номли киносаройида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Айрилиқ-2” картинаси премьераси киномухлислар томонидан қандай кутиб олиниши ва фильм таъассуротлари ҳақида яна батафсил тўхталамиз. Кузатиб боринг ва энг сўнгги хабарлардан воқиф бўлинг.     

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol