Каниза энди Қўқонлик ёри ҳақида куйламоқчи...
Шоу бизнес оламида жадал ижод қилиб келаётган шу билан бир қаторда кўпгина танқид ва миш-мишларга тўқнашаётган аммо шундай бўлишига қарамай ҳақиқий, асл муҳлисларининг ҳамиша ардоғида юрадиган Каниза тез кунда янги қўшиқ премьерасини ўтказишидан ҳабар топдик. Билишимиз-ча “Мани ёрим Қўқонда” деб номланувчи таронанинг ўзига яраша тарихи бор ва бу қўшиқ бежиз хонанданинг ҳаётидан ўрин олмаган.
Ижодкорга шу савол билан мурожаат қилганимизда:- “вақти соати билан биринчилардан бўлиб ҳаммасидан ҳабар топасиз” –деган гап билан қутулиб қолди.
Бошқа маълумотларга қараганда Канизанинг ўзи асли Қўқонлик бўлиб, яқинда гастроль сабаб она шаҳрига ташриф буюрган хонанда у ердан олам-олам қувонч ва ўзгача кайфият билан қайтган. Ким билади дейсиз, балки ҳонанда болаликдаги севгисини учратиб у ҳақда куйлашни истагандир...
Тиниб тинчимас хонанда энди бу сафар нима демоқчи?... Яна озгина кутамиз, ҳаммасига вақт ойдинлик киритади.