Бироз муддат кўринмай қолган Дилноза Исмияминовадан “Соғиниб” клип премьераси
Санъат майдонида бироз муддат кўринмай қолган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова эндиликда қизғин ижодга киришган. Фарзанд тарбияси билан банд бўлиб ижоддан узоқлашиб қолган хонанда, айни кунда севимли машғулоти билан банд эканидан мамнун. Қисқа вақт ичида бирин-кетин янги тароналар ва видеоклиплар яратиб, ижодини қадрлайдиган мухлисларини ҳушнуд этишни ният қилган Дилноза тиним билмаяпди.
Айни кунда бастакор Иқбол Муҳаммад билан ҳамкорликда “Соғиниб” номли янги қўшиқ устида иш олиб бораётган хонанда, унга замонавий ёшларбоп клип яратиш ниятида.
Бугун унинг энг янги видеоклипини сайтимиз орқали премьера тарзда тақдим этамиз. Зеро, хонанданинг меҳр билан яратган ижод намунаси самарасига муносиб баҳони энг олий ҳакам бўлмиш мухлислари бера олади.
Янги композициянинг номи “Алдади” деб номаланган бўлиб, қўшиқнинг ғояси, сўзи, мусиқаси Нурбек Расуловга тегишли. Мазкур тарона учун Бекзод Ғуломов томонидан видеоклип суратга олинди. Трек йўналишида яратилган мазкур видеоклипни марҳамат томоша қилинг.