Зоирбекдан “Дўст”

Сана: 26.09.2014 1567 қайноқ

Яқиндагина янги қўшиқ ва клипни мухлисларига тортиқ этган Зоирбек бугун энг сўнгги ижод маҳсулини омма эътиборига ҳавола қилди.  fm 101.0 “Ўзбегим таронаси” радиосида хонанданинг “Дўст” номли янги қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди.

Инсонийлик фазилатлари ва дўстликни тараннум этувчи янги тарона тингловчиларга манзур келгани улардан келган смслар ва телефон қўнғироқлари орқали маълум бўлди. 

Қўшиқнинг матнини Камрон ёзган бўлса, мусиқаси ва аранжировка устида Саидумар Имамхўжаев иш олиб борган. Инсонларнинг бир-бирига бўлган оқибатлари ва муносабатлари уларнинг ўзаро дўстлигида акс этади. Ана шундай ғояни тараннум этган “Дўст” қўшиғи ўз мухлисларига эга бўлиши табиий.

Бу қўшиқ учун яратилган клипни ҳам яқин кунларда сайтимиз орқали томоша қилишга мушарраф бўласиз. Хонанда “Бу юрак” номли таронасига клип тасвирга олган Дилмурод Агзамов билан яна бир бор ҳамкорлик қилишни мақсад этибди. Айни кунда сьюжет асосида клип суратга олиш ишлари бошлаб юборилган.   

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol