Мафтункор Шаҳзодадан янги қўшиқ премьераси

Сана: 15.06.2018 1558

Мафтункор Шаҳзодадан янги қўшиқ премьераси

Санъатимизнинг ёрқин юлдузи, бетакрор Шаҳзода, бугун мухлислари эътиборига "Жажжи қизалоқ" номли мусиқий асарини тақдим қилди. Илк жарангидаёқ аъло даражада кутиб олинган ушбу қўшиқ ва унга ишланган клип ҳақида ҳам аввалроқ маълумот бериб ўтган эдик.  Клип жараёнидан ҳавола қилинган фотосуратларнинг ўзидаёқ катта қизиқиш уйғотган бу ижод маҳсули сиз ўйлаганингиздек,  фақатгина жажжи қизалоқ ҳақида эмас. Балки, бу сўз бироз мажозий маънода қўлланилган десак, муболаға бўлмайди. Барча аёлларимиз, улар хоҳ 18, хоҳ 30, хоҳ 60 ёшда бўлсалар ҳам, севикли ёрларининг ёнида доимо жажжи қизалоқ бўлиб қолаверади. Ўзларини худди шундай жажжи қизалоқдек ҳис қиладилар. Қўшиқни тинглаб, албатта ўзингиз бунга амин бўласиз. Композиция серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган. Яқин кунларда намойиш қилинадиган видеоклип эса Шаҳзоданинг ғояси асосида тасвирга туширилган. Клип режиссёри ва оператор  Ёдгор Носиров.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol