"Сетора" гуруҳи янги альбом яратишни бошлади

Сана: 10.01.2014 3294

14 январь – Ватан химоячилари кунига бағишланган байрам тадбирида "Сетора" гуруҳи афсонавий қўшиқни ижро этади. 

Юртимизда юракларга қувонч бағишлайдиган байрамлар жуда кўп. Улардан бири 14 январь – Ватан химоячилари куни тобора яқинлашиб келмоқда. Албатта турли, ранг-баранг тадбирлар ўтказилади. Умидли “Сетора” гуруҳи айнан шу байрамга бағишлаб “Туркистон” саройида бўлиб ўтадиган Давлат тадбирида иштирок этиб, ўзининг афсонавий “Аждодлар руҳи” номли қўшиғини ижро этади.

 

Шунингдек, лобар қизлар ҳозирги кунда илк альбомларини яратиш билан бандлар. Мазкур қўшиқлар тўплами янги, ранг-баранг, дилга яқин тароналарни ўз ичига олади. Гуруҳ аъзолари шу кунларда клип суратга олишни ҳам режалаштиряптилар. Клип баҳор ойларида муҳлислар эътиборига ҳавола этилади деган гаплар бор. Ижодкорларга ижодий ютуқларни тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol